Умумтаълим мактаби жамоаси билан мулоқот ўтказилди
Қува тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари томонидан 20-умумтаълим мактаби ходимлари иштирокида “Истеъмолчилар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.
Маънавий-маърифий тадбирда иштирокчиларга амалдаги қонунчилик асослари, шунингдек соҳага оид янгиликлар тўғрисида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.
Таъкидландики, бугунги кунда мамлакатимизда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик базаси шакллантирилган, соҳага оид қонунлар ва қонуности меъёрий ҳужжатларига замон талабларидан келиб чиқиб ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб борилмоқда. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан соҳага оид қонунлар ижроси устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш мақсадида турли йўналишдаги тадбирлар ўтказиб борилмоқда. Буларга Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрсида”ги қонунида нодавлат нотижорат ташкилотлари учун берилган ҳуқуқ ва имкониятларидан келиб чиқиб ўтказилаётган жамоатчилик мониторинглари, кузатувлари, жамоатчилик фикрини ўрганиш ва жамоатчилик эшитувларини мисол қилиб келтириш мумкин. Шунингдек, Федерациянинг асосий фаолият йўналиши бўлган аҳолининг соҳага оид ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш мақсадида турли шакллардаги маънавий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот йўналишидаги тадбирлар ўтказиб борилмоқда. Шунинг баробарида Федерация халқаро ҳамкорликни кенг йўлга қўймоқда.
Мулоқот доирасида иштирокчиларнинг истеъмолчилик соҳасига оид мурожаатлари тангланиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди, шунингдек уларнинг соҳани ривожлантириш борасидаги фикр ва мулоҳазалари ҳамда таклифлари ҳам эшитилди.
Феруза Умурзақова
Қува туман жамияти мутахассиси
Post Comment