Тиббиёт муассасаларининг ходимлари билан учрашувлар ўтказиляпти
Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутасаддилари томонидан корхона ва ташкилотларда ўтказилаётган турли шакллардаги маънавий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари давом этмоқда. Шаҳардаги кўп тармоқли оилавий поликлиникада ҳам шундай тадбирлардан бири бўлиб ўтди.
Ушбу маънавий-маърифий тадбирда тиббиёт ходимларига истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг жамият ҳаётида тутган ўрни ва роли, мазкур ҳаракатнинг аҳолининг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини оширишдаги ҳамда жамоатчилик назоратини кучайтиришдаги аҳамияти ва роли, Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан бу борада олиб борилаётган ишлар хусусида тушунтиришлар бериб ўтилди.
Тиббиёт ходимларини соҳага оид қонунчилик асослари, бу борадаги янгиликлардан доимий хабардорлигини таъминлаш, бунинг учун эса шаҳар жамияти билан бу борада яқиндан ҳамкорлик масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.
Тадбир доирасида муассаса ходимларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Асроржон Маматқулов
Қўқон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment