Истеъмолчи таълим сифатидан қониқяптими?
Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ҳудуддаги бир қатор таълим муассасаларида ташкилланган навбатдаги давра суҳбатлари ана шундай номланди.
Туман Халқ таълим бўлимига қарашли 4, 6 ва 27-умумтаълим мактаблари педагоглари иштирокида ўтган давра суҳбатида аввало истеъмолчиларни амалдаги қонунчилик асослари, соҳага оид янгиликлар тўғрисида хабардор қилинди. Қолаверса, Федерациянинг асосий фаолият йўналишларидан бири бўлган аҳолининг соҳага оид ҳуқуқий билим ва истеъмол маданиятини ошириш йўналишида амалга оширилаётган ишлар хусусида туман жамияти раиси Улуғбек Мирзаумаров батафсил маълумотлар бериб ўтди.
Ўтказилаётган мана шундай учрашувлардан кўзланган асосий мақсад эса Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг таянч гуруҳлари ташкилланган муассасаларда унинг аъзолари ҳолидан хабар олиш, ташкилланмаган муассасалар ходимларини истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатига жалб қилишга қаратилган.
Учрашувларда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолларининг соҳага оид мурожаатлари тингланиб, улар томонидан берилган саволларга жавоблар қайтарилди.
Ҳуснидахон Якубова
Тошлоқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment