Соҳага оид қонунчилик тарғиботи бўйича тадбирлар давом этмоқда

Соҳага оид қонунчилик тарғиботи бўйича тадбирлар давом этмоқда

Бағдод тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъул ходимлари таълим муассасаларида ўтказилаётган тарғибот-ташвиқот тадбирлари доирасида тумандаги Тувадоқ қишлоғида жойлашган 44-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ходимлари билан ҳам учрашдилар.

Учрашувда ташкилот ходимларига истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид амалдаги қонунчилик асослари, истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати, Федерация ва унинг қуйи тузилмалари фаолияти юзасидан атрофлича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, мазкур ташкилотлар ходимларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилиб, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ҳамда истеъмолчилик соҳасига оид муаммоларга дуч келинганда Федерация ва унинг ҳудудий тузилмаларига мурожаат қилиш тартиблари тушунтирилди.

Дилором Мирзаева
Бағдод тумани ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment