“Биз барчамиз истеъмолчимиз” шиори остида ўтказилаётган тадбирлар давом этади
Олтиариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутасаддилари томонидан 41-умумтаълим мактабида “Биз барчамиз истеъмолчимиз” мавзусида тарғибот тадбири ташкилланди. Тадбирда мактаб меҳнат жамоаси вакиллари билан яқиндан юзма-юз мулоқот олиб ўтказилди.
Мактабнинг педагог ходимларига амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асосларини тушунтириш ва тарғиб қилиш баробарида, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг қуйи тузилмалари томонидан жойларда олиб борилаётган ишлар тўғрисида ҳам ахборотлар берилди.
Мактаб жамоасига барчанинг истеъмолчи эканлигидан келиб чиққан ҳолда, кундалик турмуш жараёнида истеъмолчилик масаласида муаммоларга дуч келганда, истеъмолчилик ҳуқуқлари бузилганда Федерациянинг марказий аппарати ва жойлардаги ижро этувчи аппаратларига мурожаат қилиш тартиблари, улар учун бу борада яратилган қулайликлар тушунтирилиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.
Дилобар Дадахонова
Олтиариқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment