“Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни” арафасида
Кўпчилигимизга маълум, ўтган асрнинг 60-йилларида истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан эътироф этилиши ортидан ҳар йили 15 март куни дунёда “Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни” сифатида кенг нишонланиб келади. Шундан келиб чиққан ҳолда, соҳага дахлдор идора ва ташкилотлар томонидан ҳар йили март ойининг иккинчи ўн кунлиги бошида турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкилланади.
Бугун Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ташаббуси билан Фарғона шаҳрида “Балли қизлар” республика кўрик танлови ўтказилиб, унга ташкилотимиз масъуллари ҳам таклиф қилинган эди. Ҳудудий бирлашма масъуллари мазкур кўрик танлов доирасида иштирокчиларни амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликдан хабардорлиги даражасини ҳам синаб кўриш учун конкурсдан ташқари соҳага оид саволлардан иборат тест ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш бўйича таклиф киритдилар. Таклиф кўрик-танлов ташкилотчилари томонидан қўллаб-қувватланди.
Шундан сўнг, конкурс иштирокчилари – “Ўзархив” агентлиги тизимида турли вилоятларда меҳнат фаолияти олиб бораётган ходималарга тест саволлари берилиб, уларнинг жавоблари баҳоланди.
Тест натижаларига кўра, иштирокчилардан Худойбердиева Сарвиноз, Аҳадова Азиза ва Шодиева Гулҳаёлар энг юқори натижаларни кўрсатиб, мос равишда биринчи-учинчи ўринларни эгалладилар. Ғолибларга ҳудудий бирлашманинг эсдалик совғалари тақдим этилди.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment