Давлат дастурлари ижроси таъминланишида таълим тизими ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлик олиб борилади

Давлат дастурлари ижроси таъминланишида таълим тизими ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлик олиб борилади

Ҳудудий бирлашма томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли Фармони билан тасдиқланган “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси” билан белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминланиши ишларига ҳисса қўшиш мақсадида давлат бошқаруви идоралари билан ҳамкорликда турли чора-тадбирлар режалари ҳамда дастурлари ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ этилмоқда. Худди шундай дастурлардан бири вилоят Халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилди.

Ҳудудий бирлашма раиси Аҳроржон Асқаралиевич Рахмоналиев ва вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Абдумуталович Долимов ўртасида ўтказилган учрашувда Тараққиёт стратегиясининг тегишли бандлари асосида ҳамкорлик борасида ишлаб чиқилган ана шу чора-тадбирлар режаси муҳокамаси бўлиб ўтди.

Чора-тадбирлар режасидан кўзланган асосий мақсад тизим ташкилотлари ўртасида Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонуни асосида яқиндан ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, қонун билан белгилаб берилган ҳуқуқ ва ваколатлардан фойдаланган ҳолда, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунлари, шунингдек Тараққиёт стратегиясининг қонун ижодкорлиги жараёнида фуқаролик институтлари билан маслаҳатлашувлар, халқ билан мулоқот механизмларини такомиллаштириш, таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, фуқаролар ўртасида қонунга ҳурмат ҳиссини шакллантириш, таълим соҳасига тааллуқли бандлари ижросини таъминланишида ўзаро ҳамкорлик қилишдан иборатдир.

Икки ташкилот раҳбари ўртасида ўтказилган муҳокама ва ўзаро фикр алмашувлардан сўнг ташкилотлар ўртасида ҳамкорликни кўзда тутувчи юқоридаги чора-тадбирлар режаси тасдиқланди ва ижрога қаратилди.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment