Фурқатда “Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни” муносиб нишонланди

Фурқатда “Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни” муносиб нишонланди

Федерация ва унинг ҳудудий органлари томонидан 15 март “Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб ҳар йили турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинади. Ушбу сана муносабати билан Фурқат туманида ҳам бир қатор тадбирлар ўтказилди.

Жумладан, тумандаги 34-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ҳамда Фурқат касб-ҳунар мактаби ўқувчилари ўртасида ёшларнинг истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асосларидан хабардорлигини ўрганиш бўйича тест синовлари ўтказилди.

Тест синовларини ўтказиш баробарида ўқувчиларга соҳага оид янгиликлар, хусусан туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти фаолияти хусусида ҳам маълумотлар бериб ўтилди.

Тумандаги 20-умумтаълим мактабида эса бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари ва тиббиёт тизимида меҳнат фаолияти олиб бораётган аёллар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ташкилланди. Спорт тадбири якунида фаол иштирокчилар ташкилотчиларнинг эсдалик совгалари билан тақдирландилар.

Бекзод Ибрагимов
Фурқат туман жамияти раиси

Post Comment