Туман жамияти раҳбари иштирокида брифинг ўтказилди

Туман жамияти раҳбари иштирокида брифинг ўтказилди

Ёзёвон туманида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси Маъмурахон Умарова иштирокида брифинг ўтказилди. Унда ҳудуддаги ташкилотлардан вакиллар ва туман газетаси вакили иштирок этди.

 

Дастлаб туман жамияти раиси М.Умарова “Ёзёвон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан 2021 йилда ва жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар” хусусида йиғилганларга маълумотлар бериб ўтди. Шунингдек, у йиғилганларни мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати, Федерация ва унинг ҳудудий ижро этувчи органлари фаолияти билан қисқача таништириб ўтди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида М.Умарова ва туман жамияти мутахассислар иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтардилар.

Раҳматилло Шодмонов
Ёзёвон туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment