Қўштепа туман жамиятининг ўтган даврда амал оширилган ишлари таҳлил қилинди
Қўштепа туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мутасаддилари ташаббуси билан брифинг ташкилланди. Брифингда жамиятнинг 2021 йил давомида амалга оширган ишлари ҳамда жорий йилга мўлжалланган режалари бўйича маълумотлар бериб ўтилди.
Таъкидландики, туман жамияти мамлакатимиз истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг кичик бир бўлаги сифатида юртимизда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий онги ва истеъмол маданиятини ошириш борасидаги ишларда фаол иштирок этиб келмоқда. Хусусан ўтган 2021 йилда Федерация Устави билан белгилаб берилган вазифалар, Федерация марказий аппарати ва ҳудудий бирлашма топшириқлари ижросини таъминлаш, туман жамиятининг асосий фаолият йўналишлари режасидан келиб чиққан ҳолда турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкилланди, амалдаги қонунлар асосида истеъмолчиларнинг мурожаатлари асосида уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ишлари амалга оширилди, жамоатчилик назоратига доир ўрганиш ва кузатувлар ўтказилди.
Тадбир доирасида иштирокчиларнинг соҳага оид масалалардаги фикр ва мулоҳазалари тингланди ҳамда уларниг саволларига жавоблар қайтарилди.
Маърифатхон Саидова
Қўштепа туман жамияти раиси
Post Comment