Туман жамияти раиси иштирокида брифинг ташкилланди

Туман жамияти раиси иштирокида брифинг ташкилланди

Қува туманида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси Адхамжон Хамидов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда ҳудуддаги ташкилотлардан вакиллар ва туман газетаси вакили иштирок этди.

Дастлаб туман жамияти раиси А.Хамидовнинг “Қува туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан 2021 йилда ва жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар” хусусидаги ахбороти тингланди. Жамият раиси туман жамияти томонидан олиб борилаётган ишларга қўшимча сифатида мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати, Федерация ва унинг ҳудудий ижро этувчи органлари фаолияти билан ҳам қисқача таништириб ўтди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида иштирокчиларнинг кун тартибидаги масала юзасидан фикр ва мулоҳазалари тингланиб, уларнинг саволларига жавоблар ҳам қайтарилди.

Феруза Умурзақова
Қува туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment