Шаҳар жамияти брифинг ўтказди
Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари ташаббуси билан ташкилланган брифингда ижтимоий-иқисодий ҳаётнинг турли соҳаларида фаолият олиб бораётган кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Тадбир аввалида “Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан 2021 йилда ва жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар” хусусида йиғилганларга маълумотлар бериб ўтилди. Бундан ташқари, йиғилганларни мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати, Федерация ва унинг ҳудудий ижро этувчи органлари фаолияти билан ҳам қисқача таништириб ўтилди.
Тадбирнинг иккинчи қисмида шаҳар жамияти мутахассислари томонидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.
Асроржон Маматқулов
Қўқон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment