Туман жамияти томонидан ўтган даврда амал оширилган ишлари юзасидан брифинг

Туман жамияти томонидан ўтган даврда амал оширилган ишлари юзасидан брифинг

Бағдод тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутасаддилари томонидан жамиятнинг 2021 йил давомида амалга оширган ишлари ҳамда жорий йилга мўлжалланган режаларига бағишланган брифинг ташкилланди.

Брифингда туман жамияти раиси Шерзоджон Мухамов жамоатчилик вакиллари эътиборига 2021 йилда ва жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар хусусида маълумотлар бериб ўтди. Жамият раиси амалга оширилган ишлар бўйича ахборот бериш билан биргаликда, мамлакатимиз истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг бугунги ҳолати, Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан мазкур ҳаракатни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида ахборотлар билан ҳам тадбир иштирокчиларини таништириб ўтди.

Тадбирнинг иккинчи ярмида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.

Дилором Мирзаева
Бағдод туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment