Маҳалла аҳли билан очиқ мулоқот ўтказилди
Ёзёвон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари ҳудуддаги Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғинида бўлишиб, у ерда маҳалла фаоллари билан очиқ мулоқот ўтказдилар.
Мулоқот аввалида иштирокчиларга амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, шунингдек соҳага оид янгиликлар тўғрисида ахборотлар бериб ўтилди. Жумладан, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан соҳага оид қонунлар ижроси устидан олиб борилаётган жамоатчилик назорати, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасидаги ишлар хусусида тушунчалар берилди.
Тадбир давомида иштирокчиларнинг истеъмолчилик соҳасига оид мурожаатлари тингланиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.
Шавкатжон Саидов
Ёзёвон туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment