Олтиариқда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун умумий таълим бериш борасидаги ишлар ўрганилмоқда
Федерация ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2021 йилнинг 12 октябрида қабул қилинган “Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 638-сон қарор ижроси юзасидан жамоатчилик назорати тартибида ўрганиш ишлари ўтказилаётганлиги ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Олтиариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутасаддилари томонидан мазкур қарор билан белгилаб берилган низомлар асосида жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун инклюзив таълим, улар учун ташкилланган алоҳида давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари, санаторий туридаги ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари, шунингдек, узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болаларга уйда якка тартибда таълим бериш тартиби тўғрисидаги низомлар талаблари ижросини таъминланиши бўйича жамоатчилик назорати тартибида ўрганишлар олиб бормоқдалар.
Шундай ўрганишлардан бири тумандаги 1-умумтаълим мактабида ўтказилиб, ҳозирда бошқа таълим муасасаларида ҳам давом эттирилмоқда.
Дилобар Дадахонова
Олтиариқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment