Бирламчи эҳтиёж товарларини манзилли етказиб берилаётганлиги бўйича ўрганишлар ўтказилмоқда

Бирламчи эҳтиёж товарларини манзилли етказиб берилаётганлиги бўйича ўрганишлар ўтказилмоқда

Риштон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ҳам Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги ва “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлари шунингдек, Президентимизнинг 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5430-сонли Фармони талабларидан келиб чиққан ҳолда ҳудудий бирлашмадан берилган топшириқ асосида аҳолига ун маҳсулотларини манзилли етказиб берилиши бўйича ўрганишлар ўтказилмоқда.

Ўрганиш ишларида аҳолига юқоридаги маҳсулотларни манзилли етказиб берилиши баробарида, ушбу жараёнда амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя қилиниши ҳолатлари ҳам ўрганилмоқда.

Ўрганишлар доирасида масъулларга амалдаги қонунчилик талаблари тарғиботи ўтказилиб, бу борадаги тегишли тавсиялар ҳам бериб борилмоқда.

Ҳусниддин Латипов
Риштон туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin