Бешариқда аҳолига ун маҳсулотларини манзилли етказиб берилиши ўрганилмоқда

Бешариқда аҳолига ун маҳсулотларини манзилли етказиб берилиши ўрганилмоқда

Бешариқ тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари, ҳудудий бирлашма топшириғи асосида, ҳудудларида аҳолига ун маҳсулотларини манзилли етказиб берилиши, ушбу жараёнда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари ижросини таъминланаётганлигини ҳолатлари юзасидан кузатув (ўрганиш) ишларини олиб бормоқдалар.

 

Ўрганиш ишлари Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги ва “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлари шунингдек, Президентимизнинг 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5430-сонли Фармони талабларидан келиб чиқққан ҳолда, амалга оширилган ишлар юзасидан тегишли ваколатли давлат органларига зарур таклифларни бериш (киритиш) мақсадида ўтказилмоқда.

Бахтиёр Жураев
Бешариқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin