Болалар касалхона-санатор комплексида ўрганишлар ўтказилди

Болалар касалхона-санатор комплексида ўрганишлар ўтказилди

Жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болаларга давлат томонидан уларнинг таълим олиш борасидаги ҳуқуқлари таъминлаб берилиши ҳолатларини ўрганиш бўйича Федерациянинг ҳудудий ижро этувчи аппаратлари томонидан ўрганишлар ўтказилаётганлиги тўғрисида хабар бергандик.

Худди шундай ўрганишлар Қўқон шаҳридаги вилоят болалар силга қарши касалхона-санатор комплексида ҳам ўтказилди. Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари бу ерда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2021 йилнинг 12 октябрида қабул қилинган “Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” 638-сон қарори билан тасдиқланган “Санаторий туридаги ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари тўғрисидаги низом” талаблари ижросини қай даражада таъминланаётганлиги ҳолатларини ўрганишдан ўтказдилар.

Истеъмолчилар муайян доираси (ушбу ўринда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болажонлар)нинг ҳуқуқ ва манфаатларини кўзлаб, Федерация топшириғи асосида ўтказилаётган мазкур жамоатчилик назорати тартибидаги ўрганишлар давомида аниқланган муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича таклифлар тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви идораларига киритилиши режалаштирилган.

Асроржон Маматқулов
Қўқон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin