Аҳолини бирламчи эҳтиёж товарлари билан таъминлаш борасидаги ишлар ўрганилмоқда

Аҳолини бирламчи эҳтиёж товарлари билан таъминлаш борасидаги ишлар ўрганилмоқда

Ҳукуматимиз томонидан аҳолини бирламчи эҳтиёж товарлари, хусусан ун ва нон маҳсулотлари билан бир маромда ва тизимли асосда таъминлаш муҳим масалалардан бири бўлиб келмоқда. Бу борада Ҳукуматимизнинг тегишли қарорлари қабул қилиниб, ижрога ҳам қаратилган.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги ва “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлари шунингдек, Президентимизнинг 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5430-сонли Фармони талаблари асосида, аҳолига ун маҳсулотларини етказиб берилиши ва сотилиши жараёнлари устидан жамоатчилик назорати тартибида кузатув (ўрганиш)лар ўтказиб бормоқдалар.

Ўрганиш натижалари, шунингдек аҳоли ўртасида ўтказиладиган сўровлар якунлари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви идораларига киритилиши режалаштирилган.

Исомиддин Аббасов
Ўзбекистон туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin