Тошлоқ туманида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим бериш ишлари ўрганилмоқда

Тошлоқ туманида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим бериш ишлари ўрганилмоқда

Федерация ташаббуси билан ўтказилаётган ўрганиш ишларидан бири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябридаги “Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 638-сон қарорининг жойлардаги ижросини жамоатчилик назорати тартибида ўрганишдан иборатдир.

Юқоридаги топшириқ асосида, Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутасаддилари ҳам ҳудудда мазкур қарор билан белгилаб берилган низомлар асосида жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун инклюзив таълим, улар учун ташкилланган алоҳида давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари, санаторий туридаги ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари, шунингдек, узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болаларга уйда якка тартибда таълим бериш тартиби тўғрисидаги низомлар талаблари ижросини таъминланиши ҳолатларини ўрганмоқдалар.

Бугун тумандаги 9 ва 25-умумтаълим мактабларида Ҳукумат қарори ижросини таъминланиши ҳолатлари ўрганишдан ўтказилди. Ўрганиш ишлари тизимли асосда давом эттирилади.

Ҳуснидахон Якубова
Тошлоқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin