Савдо объектларида амалдаги қоидалар ва меъёрлар талабларига риоя қилиниши ҳолатлари ўрганилмоқда

Савдо объектларида амалдаги қоидалар ва меъёрлар талабларига риоя қилиниши ҳолатлари ўрганилмоқда

Федерация ва унинг ҳудудий ижро этувчи ташкилотлари томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви идоралари билан жойларда ички бозорларда сотилаётган истеъмол товарларининг сифати ва хавфсизлиги амалдаги талабларга жавоб бериши, нархларни асоссиз ошиб кетишини олдини олиш борасидаги ишларда ҳамкорлик олиб борилмоқда.

Шунинг билан биргаликда, Ўзбекистон истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига келиб тушаётган мурожаатлар таҳлили аксарият мурожаатлар истеъмолчиларнинг савдо-сотиқ масалаларида ҳуқуқларини бузилиши билан боғлиқ мурожаатлардан иборат бўлаётганлигини кўрсатмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ҳамда муборак Рамазон ойида аҳолига кўрсатилаётган савдо хизматларини сифати ҳамда сотилаётган маҳсулотларнинг амалдаги қоидалар ва меъёрлар талабларига мослигини ўрганиб бориш мақсадида Бағдод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари туман ҳудудидаги бозор ва савдо объектларида кунлик ўрганиш ишларини ўтказиб бормоқдалар.

Дилором Мирзаева
Бағдод тумани ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin