Кунлик мониторинг кузатувлари ўтказиб борилмоқда

Кунлик мониторинг кузатувлари ўтказиб борилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида “Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, жаҳон иқтисодиётидаги мураккаб вазиятдан келиб чиқиб ҳудуд ва тармоқларни ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш масалалари” бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари томонидан вилоят, шаҳар ва туманларда озиқ-овқат, айниқса, ун, шакар ва ўсимлик ёғининг нархини жойларда юриб ўрганиш ва барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, кириб келган Рамазон ойида нархларнинг барқарорлигини сақлаш учун тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиб, нархларни арзонлаштириш бўйича чора-тадбирларнинг кўрилиши юзасидан вазифалар белгилаб берилган эди.

Федерация томонидан юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ҳамда давлат раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар ижросини бажариш орқали, аҳоли (истеъмолчилар)га қулайлик яратиш, шунингдек, ички бозорда сотилаётган маҳсулот ва кўрсатилаётган хизматларнинг нархи ва сифатини мунтазам ўрганиб бориш, “Инсоф сари барака – Муборак ойда нарх-навони оширишга шошилма!” шиори остида, жойларда жамоатчилик назорати тартибида мониторинг кузатувлари ўтказиб бориш бўйича топшириқ берилган.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутасаддилари томонидан ҳудуддаги бозорлар, савдо комплекслари ва савдо объектларида кунлик мониторинг кузатувлари ўтказиб борилмоқда.

Асроржон Маматқулов
Қўқон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin