Туман жамияти мутасаддилари ўрганиш ишларини ўтказмоқдалар

Туман жамияти мутасаддилари ўрганиш ишларини ўтказмоқдалар

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган “Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, жаҳон иқтисодиётидаги мураккаб вазиятдан келиб чиқиб ҳудуд ва тармоқларни ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш масалалари” бўйича видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифаларни ижросини таъминлашда давлат ҳокимияти ва бошқаруви идораларига ёрдам кўрсатиш, бу борада тегишли таклифларни киритиш мақсадида Федерация топшириғи асосида Ёзёвон туманида ҳам ўрганиш ишлари ўтказилмоқда.

“Инсоф сари барака – Муборак ойда нарх-навони оширишга шошилма!” шиори остида ўтказилаётган мазкур ўрганиш ишлари жойларда озиқ-овқат, айниқса, ун, шакар ва ўсимлик ёғининг нархини ўрганиш ва барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, кириб келган Рамазон ойида нархларнинг барқарорлигини сақлаш учун тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиб, нархларни арзонлаштириш бўйича чора-тадбирларнинг кўрилиши бўйича Ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган ишларга кўмаклашишни кўзда тутади.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, Ёзёвон тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутасаддилари томонидан тизимли асосда ҳудуддаги бозорлар, савдо комплекслари ва савдо объектларида кунлик мониторинг кузатувлари ўтказиб борилмоқда.

Шавкатжон Саидов
Ёзёвон туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin