Қўштепада жамоатчилик назорати тартибидаги ўрганишлар ўтказилмоқда

Қўштепада жамоатчилик назорати тартибидаги ўрганишлар ўтказилмоқда

Федерация ва унинг ҳудудий ижро этувчи ташкилотлари томонидан жойларда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим бериш борасидаги ишлар ўрганишдан ўтказилаётганлиги тўғрисида хабарлар бериб боряпмиз. Қўштепа туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутасаддилари томонидан ҳам мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудда ўрганишлар ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2021 йилнинг 12 октябрида қабул қилинган “Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” 638-сон қарори билан тасдиқланган ҳамда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим бериш шаклларини ўз ичига олган бир қатор низомлар талабларини жойларда ижросини ўрганишни кўзда тутувчи мазкур ўрганишларни ўтказишдан мақсад, жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган, шунингдек, узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болаларга уйда якка тартибда таълим бериш ишлари қай аҳволдалигини жамоатчилик мониторингидан воситасида ўрганиб, бу борадаги муаммо ва камчиликларни аниқлаш ҳамда уларнинг ечимлари бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

Маърифатхон Саидова
Қўштепа туман жамияти раиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin