Бағдодда жамоатчилик назорати тартибидаги ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда

Бағдодда жамоатчилик назорати тартибидаги ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида “Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, жаҳон иқтисодиётидаги мураккаб вазиятдан келиб чиқиб ҳудуд ва тармоқларни ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш масалалари” бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари томонидан вилоят, шаҳар ва туманларда озиқ-овқат, айниқса, ун, шакар ва ўсимлик ёғининг нархини жойларда юриб ўрганиш ва барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, кириб келган Рамазон ойида нархларнинг барқарорлигини сақлаш учун тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиб, нархларни арзонлаштириш бўйича чора-тадбирларнинг кўрилиши юзасидан вазифалар белгилаб берилган эди.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, Бағдод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги ва “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлари шунингдек, Президентимизнинг 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5430-сонли Фармони талаблари асосида, жамоатчилик назорати тартибида кузатув (ўрганиш)лар ўтказиб бормоқдалар.

Ўрганиш натижалари, шунингдек аҳоли ўртасида ўтказиладиган сўровлар якунлари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви идораларига киритилиши режалаштирилган.

Дилором Мирзаева
Бағдод туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin