Уйда якка тартибда таълим олаётган болаларнинг билим олишлари учун яратилган шароитлар ўрганилмоқда

Уйда якка тартибда таълим олаётган болаларнинг билим олишлари учун яратилган шароитлар ўрганилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра, ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга бўлиб, бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Шундан келиб чиққан ҳолда давлат ўзининг қўлида мавжуд ресурслар ва воситаларни ишга солган ҳолда, мактаблар фаолиятини ташкил этиб, ўз зиммасидаги вазифаларни уддалаш йўлида жиддий саъй-ҳаракатларни амалга ошириб келмоқда.

Агар бола соғлом бўлса, ўз тенгқурлари қатори таълим муассаларига эмин-эркин қатнаш имкониятига эга бўлса яхши, лекин агар мазкур ёшдаги болада жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлар бўлсачи, у соғлом болалар каби мактабга қатнай олмасдан, узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлса, уйда қолган бўлсачи? Албатта, мамлакатимизда бундай болаларни таълимдан узилиб қолмасликларини қонуний асослари ишлаб чиқилиб, чора-тадбирлари кўрилган ва бу борада тегишли саъй-ҳаракатлар амалга ошириб келинмоқда ҳам. Федерация томонидан ўтказилаётган ўрганишларнинг мақсади ана шундай тоифадаги болажонларга берилаётган умумий таълим, уларга яратилаётган имконият ва шароитларни жамоатчилик назорати тартибида ўрганишдан иборатдир.

Бешариқ туманида ҳам бундай болаларни тарбиялаётган оилалар мавжуд. Туман жамияти мутасаддилари ўрганишлар доирасида ҳудуддаги 3, 7, 9, 12, 18-сонли умумтаълим мактабларида бўлишар экан, ушбу мактаблар қарамоғидаги шу каби болажонларимизнинг тақдири билан қизиқдилар. Таълим тизими мутасаддилари томонидан алоҳида олишга эҳтиёжи бўлган болаларни ҳисобини юритилиши, уларга ўқитувчи устозларни тайинланганлиги, дарсларни белгиланган жадвал асосида олиб борилаётгани каби ташкилий масалаларни ўрганиш баробарида, уларнинг уйда якка тартибда таълим олишлари учун яратилган шароитлар билан ҳам танишдилар.

Бахтиёр Жураев
Бешариқ тумани ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin