Педагог ходимлар билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда

Педагог ходимлар билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда

Қува туманидаги 8 -умумтаълим мактабида педагог ходимлар иштирокида истеъмолчилик ҳуқуқларига оид тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни ва қонуности ҳужжатлари мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар, юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати вакили бўлган Федерация ва унинг ҳудудий ижро этувчи органлари фаолияти юзасидан алоҳида маълумотлар бериб ўтилиб, уларни мазкур ҳаракат ишида фаол иштирок этишга чақирилди.

Шунингдек педагог ходимларга истеъмолчилик ҳуқуқлари бузилганда махсус ваколатли давлат идораларига, шунингдек Федерацияга ёзма, оғзаки ва электрон тарзда мурожаат қилиш тартиблари ҳамда бу борада Федерация томонидан истеъмолчиларга яратилган қулайликлар тўғрисида ҳам тушунтиришлар бериб ўтилди.

Феруза Умурзақова
Қува тумани ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin