Истеъмолчига моддий зарар етказилишини олди олинди

Истеъмолчига моддий зарар етказилишини олди олинди

Риштон тумани Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаро Ш.Холматовнинг туман истеъмолчилар ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамиятига сотиб олинган шиферларнинг сифатсиз чиққанлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганилди.

Фуқаро ўз мурожаатида маълум қилишича, “Хучанбой ҳожи ўғли Дилмурод” хусусий корхонасидан Қувасой шифер заводида ишлаб чиқарилган 200 дона шифер маҳсулотини 2021 йилнинг май ойларида харид қилиб олиб қўйган. Шу йилнинг бошларида хонадонинг том қисмига ёпилган шиферлардан 30 таси орадан бир неча кун ўтиб ёрилиб, сифатсиз ҳолга келиб қолган.

Фуқаро мурожаатида кўрсатиб ўтилган важларни ўрганиб чиқилиши жараёнида Қувасой шифер заводи мутахасисслари билан телефон орқали боғланиб, юзага келган ҳолат, шунингдек амалдаги қонунчилик асослари, уларга кўра истеъмолчи ҳуқуқлари юзасидан тушунтиришлар берилди. Натижа эса масалани истеъмолчининг фойдасига ҳал бўлиши билан якун топди.

Ўрганиш якунларига кўра, “Хучанбой ҳожи ўғли Дилмурод” хусусий корхонасига қарашли дўконда сотилаётган сифатли шиферлардан 30 донаси истеъмолчига етказиб берилди. Натижада истеъмолчига етказилиши мумкин бўлган 1140000 сўмлик моддий зарарнинг олди олинди.

Хусниддин Латипов
Риштон туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin