Истеъмол маданиятини ошириш йўлида

Истеъмол маданиятини ошириш йўлида

Тошлоқ туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли 11-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ишчи ходимлари иштирокида бўлиб ўтган суҳбат “Биз барчамиз истеъмолчимиз” мавзусига бағишланди.

Давра суҳбати шаклида ташкилланган тадбирда ташкилот ходимларига Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни ва истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг асосий мақсад ва вазифалари ҳақида тушунтиришлар берилди. Бу борада Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг ҳудудий ижро этувчи органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида қисқача маълумотлар бериб ўтдилар. Ҳамда жамоани ҳам мазкур ҳаракатнинг фаол иштирокчилари сафида бўлишга чақирдилар.

Давра суҳбати иштирокчиларига истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқлари бузилган тақдирда Федерациянинг ҳудудий органларига ёзма, оғзаки ва электрон тарзда мурожаат қилиш тартиблари батафсил тушунтирилиб, бу борада туман жамиятида истеъмолчиларга яратилган қулайликлар тўғрисида гапириб ўтилди.

Шунингдек соҳа ходимларининг мавжуд муаммолари ҳам ўрганилиб ечими юзасидан зарурий чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ҳуснидахон Якубова
Тошлоқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin