Умумтаълим мактабларида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Умумтаълим мактабларида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Қўштепа туманидаги умумтаълим мактабларида педагог ходимларни истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатида фаол иштирок этишга тарғиб қилувчи тадбирлар ўтказилмоқда.

Тадбирлар доирасида умумтаълим мактаби ходимларига Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни ва қонуности ҳужжатлари мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди. Юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати вакили бўлган Федерация ва унинг ҳудудий ижро этувчи органлари фаолияти юзасидан алоҳида маълумотлар бериб ўтилиб, уларни мазкур ҳаракат ишида фаол иштирок этишга чақирилмоқда. Шунинг билан биргаликда, Тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда ҳамкорликни кўзда тутувчи ҳудудий бирлашма ва халқ таълими бошқармаси ўртасида имзоланган чора-тадбирлар режасидаги тадбирларни мазкур мактабда амалга ошириш йўл-йўриқлари ҳам муҳокама қилинмоқда.

Шунингдек, истеъмолчилик ҳуқуқлари бузилганда махсус ваколатли давлат идораларига, шунингдек Федерацияга ёзма, оғзаки ва электрон тарзда мурожаат қилиш тартиблари ҳамда бу борада Федерация томонидан истеъмолчиларга яратилган қулайликлар тўғрисида ҳам тушунтиришлар бериб ўтилмоқда.

Маърифатхон Саидова
Қoштепа туман жамияти раиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin