Суюлтирилган углеводород гази белгиланган муддатларда ва ҳажмларда истеъмолчиларга етказиб бериляптими?

Суюлтирилган углеводород гази белгиланган муддатларда ва ҳажмларда истеъмолчиларга етказиб бериляптими?

Фарғона туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари аҳоли мурожаатларидан келиб чиққан ҳолда, Юқори Водил маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига суюлтирилган углеводород газини амалдаги тартиб қоидалар талаблари асосида етказиб берилиши бўйича ўрганиш олиб бормоқдалар.

Шу мақсадда, газ идораси масъуллари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 августдаги 646-сон қарори билан тасдиқланган “Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кундалик ҳаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тартиби тўғрисида”ги низом талабларига амал қилиниши кузатув асосида ўрганиб борилмоқда.

Кузатув ишлари билан суюлтирилган углеводород газини истеъмолчилар билан тузилган шартномаларда белгиланган муддат ва ҳажмларда етказиб берилиши, етказиб берилган углеводород гази учун ҳисоб-китоб ишларини амалга оширилишида истеъмолчиларга яратилган қулайликлар, шартномага биноан истеъмолчилар ўзларининг ҳуқуқларидан самарали ва ўринли фойдалана олаётганликлари каби ҳолатлар таҳлил қилиб борилмоқда.

Жаҳонгир Нишонбоев
Фарғона туман ИҲҲҚ жамияти бош мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin