Тарғибот ойлигидаги тадбирлар ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қиляпти

Тарғибот ойлигидаги тадбирлар ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қиляпти

Тошлоқ туманида “Таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги” доирасида туманда мавжуд таянч гуруҳлари фаоллари ва аъзолари билан учрашувлар давом этмоқда. Уларда ўтказилаётган ойликнинг мақсад ва муддаолари иштирокчиларга тушунтирилиши баробарида жамият ва ташкилотлар ўртасидаги алоқалар янада мустаҳкамланмоқда.

Тошлоқ туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Юксак истеъмол маданияти сари” мавзусида ўтказилган ўқув тадбирида ҳам айнан шу масалаларга эътибор қаратилди. Тадбирда таянч гуруҳи фаоллари ва аъзоларига Федерация фаолияти, амалга оширилган ишлар ҳамда лойиҳалар тарғиб қилиниб, фуқароларнинг истеъмолчи сифатидаги бузилган ҳуқуқларини тиклаш амалиёти бўйича ташкилот ходимларига маълумотлар берилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Истемолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳияти юзасидан қисқача тушунтиришлар бериб ўтилди.

Бу каби тарғибот тадбирларимиз жойларда давом этмоқда.

Ҳуснидахон Якубова
Тошлоқ туман жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin