Таянч гуруҳлари билан ишлаш бўйича тадбирлар давом эттирилмоқда

Таянч гуруҳлари билан ишлаш бўйича тадбирлар давом эттирилмоқда

Ўзбекистон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ижро этувчи аппарати мутаҳассислари иштирокида тумандаги 30-мактабгача таълим ташкилотида меҳнат фаолияти олиб бораётган ходимлар иштирокида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

“Таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги” доирасида ташкилланган мазкур тадбирда Федерация ва унинг ҳудудий тузилмаларида олиб борилаётган ҳамда келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар ҳақида қисқача ахборотлар бериб ўтилди. Шунингдек, ташкилот ходимларини истеъмолчи сифатида қийнаб келаётган муаммолар юзасидан тегишлича тавсия, тушунтириш ва ҳуқуқий маслаҳатлар бериб ўтилди.

Ҳозирда ҳудудда Федерация таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги доирасидаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

Исомиддин Аббасов
Ўзбекистон туман жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin