Маҳаллалар билан ишлаш самарадорлиги

Маҳаллалар билан ишлаш самарадорлиги

“Таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги” доирасида Тошлоқ туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимидаги таянч гуруҳи фаоллари билан учрашув ташкилланди. “Истеъмолчи қонун ҳимоясида” дея номланган давра суҳбатида икки томонлама ҳамкорлик масалалари ҳамда келгусидаги режалар муҳокама қилинди.

Тадбирда маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими раҳбари Султонмурод Усмонов сўз олиб ўз фаолиятларига тўхталиш баробарида, туман жамияти томонидан олиб борилаётган ижобий ишлар ҳақида ҳам мамнуният билан гапириб ўтди. Туман жамияти раиси Улуғбек Мирзаумаров эса истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатига доир сўнги қонунчилик янгиликлари борасида тўхталиб, бўлим ва туман жамияти ўртасида олиб борилаётган ҳамкорлик алоқалари ва унинг истиқболлари хусусида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Тадбирда истеъмолчилик соҳасига оид масалалардаги мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал қилишда Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари куч ва имкониятларидан самарали фойдаланиш масалалари ҳам муҳокама қилиниб ўтилди.

Ҳуснидахон Якубова
Тошлоқ туман жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin