Оғзаки мурожаат эътибордан четда қолдирилмади

Оғзаки мурожаат эътибордан четда қолдирилмади

Жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судининг аҳоли билан сайёр учрашуви доирасида Фурқат маҳалласида яшовчи Т.Салимов хонадонига ичимлик суви бўйича ортиқча қарздорлик ҳисобланаётганлиги ҳолатидан норози бўлиб, ўз эътирозларини оғзаки равишда билдирган. Мазкур мурожаат тегишли равишда расмийлаштирилиб, ўрганиб чиқиб амалий ёрдам кўрсатилиши учун туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига келиб тушган.

Туман жамияти ходимлари томонидан мурожаатда кўрсатилган важларни ўрганиш давомида, фуқаронинг қисман ҳақлиги маълум бўлди. Аҳолига ичимлик сувини етказиб беришга масъул бўлган идора мутахассислари ҳамкорлигида ўтказилган ўрганишлар натижасида, истеъмолчининг ҳақиқатда 452760 (тўрт юз эллик минг етти юз олтмиш) сўм қарздорлиги мавжудлигини кўрсатди. Шунинг билан биргаликда амалга оширилган ишлар натижасида 1197240 (бир миллион бир юз тўқсон етти минг икки юз қирқ) сўм миқдоридаги асослантирилмаган қарздорликни истеъмолчи зиммасидан соқит қилинишига ҳам эришилди. Истеъмолчига ҳақиқатда мавжуд бўлган қарздорликни зудлик билан бартараф этиш лозимлиги юзасидан тушунтиришлар берилди. Олиб борилган ишлардан қониқиш ҳосил қилган фуқаро туман жамиятига миннатдорчилик хати ёзиб берди.

Улуғбек Мирзаумаров

Тошлоқ туман ИҲҲҚ жамияти бош мутахассиси

(юқорида иллюстратив фото)

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin