Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари билан мулоқот

Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари билан мулоқот

Таянч гуруҳлари билан янада яқинроқ ишлаш, улардаги муаммо ва камчиликларни ўрганиш, корхона ва ташкилотлар ходимларини қийнаб келаётган масалаларни имкон қадар жойида хал этиш мақсадига қаратилган тадбирларимиз тизимли равишда олиб борилаётир.

Туман Ободонлаштириш бошқармасида “Биз барчамиз истеъмолчимиз” шиори остида ўтказилган ўқув семинари иштирокчиларига аввало “Таянч гуруҳлари билан ишлаш” ойлигининг мақсад ва муддаолари тушунтирилиб, тизим томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтилди. Федерация бошчилигида бугунги кунга қадар истеъмолчилар фойдасига ижобий хал этилган мурожаатлар ва келгуси фаолият учун режалаштирилган ишлар ҳақида гапириб ўтилди.

Семинар иштирокчиларини қийнаб келаётган масалалар ўрганилиб уларга амалий ёрдамлар кўрсатилди ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Ҳуснидахон Якубова
Тошлоқ туман жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin