Учрашувларда тизим фаолиятини янада яхшилаш борасидаги фикр ва мулоҳазалар ўрганилмоқда
Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари томонидан “Таянч гуруҳлари билан ишлаш” ойлиги доирасида тумандаги корхона ва ташкилотларда мавжуд таянч гуруҳлари фаоллари ва аъзолари билан тизимли равишда учрашувлар ўтказиб борилмоқда. Навбатдаги учрашув туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида бўлиб ўтди.
Бўлимда фаолият кўрсатаётган таянч гуруҳи фаоллари ва аъзоларига Федерация ва унинг жойлардаги ҳудудий тузилмалари орқали фуқаролар манфаати йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар, олдинда турган режалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Қолаверса, Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги қонунига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳам тушунчалар бериб ўтилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан берилган саволларга туман жамияти мутахассислари томонидан жавоблар қайтарилиб, мавжуд муаммоларнинг ечимлари юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Бу каби учрашувлар натижасида эришилаётган ютуқлардан бири эса, албатта, Федерация фаоллари ва аъзоларининг тизим фаолиятини янада яхшилаш юзасидан фикр-мулоҳаза ва таклифларини ҳам ўрганиб борилаётганидир.
Ҳуснидахон Якубова
Тошлоқ туман жамияти мутахассиси
Post Comment