Мажбурият вақтида бажарилмаганлиги сабабли истеъмолчи томонидан олдиндан тўланган пул маблағи қайтарилди

Мажбурият вақтида бажарилмаганлиги сабабли истеъмолчи томонидан олдиндан тўланган пул маблағи қайтарилди

Риштон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари Қ.Бобоусмонованинг товар пули олдиндан тўланган бўлсада, вақтида етказиб берилмаётганлиги масаласидаги мурожаатини ўрганиб чиқдилар.

Маълум бўлишича, истеъмолчи “BROUN PLYUS” МЧЖ масъул ходими билан тузилган шартнома асосида массаж ускунаси сотиб олиш учун 675000 сўм пулни олдиндан, нақд кўринишда тўлаб берган. Шартнома шартларига кўра, истеъмолчи (сотиб олувчи)га ускунани уч иш кунида етказиб бериши лозим бўлган. Лекин орадан бир ҳафтага яқин муддат ўтсада, пули олдиндан тўланган товар истеъмолчига етказиб берилмаган. Бундан хавотирга тушган истеъмолчи Риштон туман истеъмолчилар ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамиятига ёзма равишда мурожаат қилган.

Фуқаролик кодексининг 244-моддасига асосан, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди. Амалдаги “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 19-моддасига кўра эса, агар шартноманинг белгиланган муддатда бажарилмаслиги аён бўлиб қолса, истеъмолчи ишни бажариш, хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномадан воз кечишга ва етказилган зарарнинг қопланишини талаб қилишга ҳақли.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, туман жамияти мутахассислари “BROUN PLYUS” МЧЖ раҳбари билан боғланиб, юзага келган ҳолат ҳамда мазкур ҳолатда истеъмолчининг ҳуқуқлари бўйича тушунтириш ишларини олиб борганларидан сўнг, истеъмолчидан олдиндан тўлов сифатида олинган 675000 сўм пул маблағини тўлиғича қайтарилишига эришилди.

Ҳусниддин Латипов

Риштон туман жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin