Адлия бошқармаси матбуот анжумани ўтказди

Адлия бошқармаси матбуот анжумани ўтказди

Фарғона вилоят адлия бошқармасининг Ёшлар ишлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси мажлислар залида ўтказган матбуот анжуманида бошқарма бўлимлари ва тасарруфидаги Юридик техникум раҳбар ва масъул ходимлари томонидан ўтган даврда амалга оширилган ишлар юзасидан атрофлича ахборотлар бериб ўтилди.

Таъкидландики, жорий йилнинг ўтган даврида бошқарма ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимларига жами 5475 та мурожаатлар келиб тушиб, шундан 1471 таси ёки 26,8 % жойларда ташкил этилган сайёр қабуллар орқали иш юритувга қабул қилиниб, уларнинг 4411 таси ёки 80,5 % ҳал этилиши таъминланган.

Ҳисобот кунига 503 та (шундан 436 та мониторинг) назорат тадбирлари ўтказилган.
Жараёнда 18480 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан 2264 та тақдимнома, 4404 та огоҳнома, айибдор шахсларнинг жавобгарлик масаласини ҳал этиш юзасидан ваколатли органларга 339 та маъмурий таклифлар киритилган. Натижада, давлат органларининг 3117 та ҳужжатлари бекор қилиниб, фаолиятида хато ва камчиликларга йўл қўйган 801 нафар шахсларнинг интизомий, 291 нафар шахсларнинг эса маъмурий жавобгарлик масалалари ҳал этилган ҳамда 4 млрд сўмдан зиёд маблағ ўз эгаларига қайтарилиши таъминланган.

Шу билан бирга, судларга 669 та даъво аризалари киритилиб, 4 млрд 970 млн сўмлик 615 та даъво аризалар қаноатлантирилиши таъминланган.

Бундан ташқари, давлат хизматлари соҳаси бўйича жорий йилнинг ўтган даврида туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари томонидан 290 606 та давлат хизматлари кўрсатилган бўлиб, шундан 39 614 таси сайёр тарзда жойларда амалга оширилган.
Кўрсатилган давлат хизматларнинг асосий қисми, яъни 52751 таси болани мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш, 24478 таси пенсия (нафақа) ҳақида маълумот олиш, 24757 таси янги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда 20380 таси эса кадастр ҳужжатларини шакллантириш ҳизматларга тўғри келган.

Бошқарма масъулларига кўра, бугунги кунда вилоятда 91 та хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар, шунингдек мавжуд 150 та адвокатлик тузулмаларида 320 нафардан ортиқ адвокатлар фаолият юритиб келмоқда эканлар.

Анжуман доирасида бошқарма бўлим бошлиқлари ўз йўналишлари бўйича ахборотларни бериб ўтгач, савол-жавоб тарзидаги мулоқот бўлиб ўтди. Унда масъуллар журналист ва блогерларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар қайтардилар.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment