Федерация делегацияси халқаро анжуманда иштирок этди

Федерация делегацияси халқаро анжуманда иштирок этди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси вакиллари Олмаота шаҳрида «Ҳамкорлик шароитида вакиллик ва ҳуқуқни муҳофаза этиш» мавзусида бўлиб ўтган Халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этди.

Бу ҳақда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Матбуот хизмати хабар берди.

Конференцияда давлатнинг қонун чиқарувчи ва маъмурий тузилмаларида манфаатларни илгари суриш бўйича комплекс чора-тадбирлар, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ҳамкорлик тажрибаси, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг миллий стратегиялари ва механизмлари, Марказий Осиё ҳудудларида истеъмолчиларни қийнаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Федерация вакиллари ўз маъруза ва таклифлари орқали Ўзбекистонда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар, режалар хусусида фикрлар билдирди.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 2018 йилдан бошлаб Халқаро истеъмолчилар ташкилотининг тўлақонли аъзоси ҳисобланади. Бу каби Халқаро анжуманлар мамлакатлар орасида янги билимлар, тажрибалар алмашинувига хизмат қилади.

Матни тўлиғича ЎзАдан олинди

Post Comment