Нуқсонли товар сотувчига, бошланғич тўлов суммаси эса истеъмолчига қайтарилди
Учкўприк туманида яшовчи истеъмолчи З.Очилова кредит дўконидан сотиб олинган уяли телефон аппаратидаги носозлик сотувчи томонидан бартараф этиб берилмаётганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ишонч телефонига мурожаат қилган.
Мурожаат тегишлилиги бўйича Учкўприк туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганилганда, Samsung A13 маркали уяли телефон аппарати “Ишонч” дўконидан умумий қиймати 3 460,0 минг сўмга, истеъмол кредити шартларида, товар қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олинганлиги ва 400,0 минг сўм миқдорида бошланғич тўлов ҳам амалга оширилганлиги маълум бўлди. Истеъмолчига кўра, у уяли телефон аппаратининг микрофони яхши ишламаганлиги сабабли сотувчига мурожаат қилиб, мазкур нуқсонни бартараф этиб берилишини ёки бошланғич тўлов сифатида тўлаган пули қайтарилишини сўраган, лекин эҳтиёт қисмлари йўқлиги важи билан унинг ушбу талаби ижроси таъминланмасдан келган.
Туман жамияти мутахассислари мурожаатни ўрганиш доирасида сотувчининг масъул ходимлари билан учрашиб, амалдаги қонунчилик асослари юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб борганларидан сўнг, истеъмолчидан нуқсонли товар сотувчига қайтарилишигиа ва унинг томонидан бошланғич тўлов сифатида тўланган 400,0 минг сўм пулни қайтарилишига эришилди.
Аббосхон Собиров
Учкўприк туман жамияти мутахассиси
Post Comment