“Фарғонаазот” АЖда тарғибот тадбири ўтказилди
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона шаҳар жамияти ташаббуси билан “Фарғонаазот” акциядорлик жамиятида ташкилланган таянч гуруҳи фаоллари ва аъзолари иштирокида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати раҳбари Ғ.Маматқулов Федерация ва унинг ҳудудий ижро этувчи органлари фаолияти, соҳага оид янгиликлар, амалдаги қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича йиғилганларга маълумотлар бериб ўтди.
Фарғона шаҳар жамияти раиси Н.Тошканов эса жамиятнинг 2022 йил 1-ярим йиллик фаолият якунлари, шунингдек, заводда ташкилланган таянч гуруҳи билан ҳамкорликда олиб борилган ишлар, истиқболдаги режалар хусусида тадбир иштиркочиларига атрофлича ахборотлар бериб ўтди.
Тадбир доирасида таянч гуруҳи аъзоларининг фаолиятга оид масалалардаги фикр ва мулоҳазалари ҳамда таклифлари тингланиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment