Мактабгача таълим ташкилоти ходимлари иштирокида медиасаводхонлик бўйича тадбир ўтказилди

Мактабгача таълим ташкилоти ходимлари иштирокида медиасаводхонлик бўйича тадбир ўтказилди

Федерациянинг Марғилон шаҳар жамияти ҳамкорлигида шаҳардаги 20-мактабгача таълим ташкилотида интернет хавфсизлиги масалаларидаги яна бир семинар бўлиб ўтди.

“Интернет хавфсизлиги – соҳада истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари” деб номланган мазкур тадбирда иштирокчиларга интернетдан фойдаланишда медисаводхонликнинг тутган ўрни ва аҳамияти, шахсда медиасаводхонлик ва танқидий фикрлашни шакллантириш, спам, банк карталари воситасидаги қаллобликлар, фишинг, кибертовламачилик, кибербуллинг, интернетда болаларни нохуш ахборотлардан ҳимоя қилиш масалаларида фикр ва мулоҳазалар ўртага ташланди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг ҳудудий ижро этувчи аппаратлари фаолияти юзасидан ҳам ахборотлар бериб ўтилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment