Электроплита ҳаттоки бир марта чой қайнатишга ярамади
Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ижро этувчи аппарати мутахассислари яна бир истеъмолчидан келиб тушган мурожаатни ўрганиб чиқдилар.
Мурожаатда келтирилишича истеъмолчи С.Ф. Марғилон шаҳридаги буюм бозоридан рўзғорида ишлатиш мақсадида 115 000 (бир юз ўн беш минг) сўмга электроплита сотиб олган. Афсуски истемолчи электроплитани хонадонига олиб бориб бир марта ишлатишга улгурган холос. Сабаби бир чойнак чой қайнамасиданоқ ундан ёқимсиз ҳид чиқиб, унинг айрим қисмлари эриб кетган.
Истеъмолчи товар харид қилинган дўкон сотувчисига мурожаат қилиб, ундан сотиб олинган товарда нуқсон борлиги, бир мартагина чой қайнатишга хам улгурмай эриб кетганлигини айтиб, товарнинг пулини қайтариб беришини сўрайди, лекин сотувчи товарни қайтариб олмаслигини, битта электроплитани қайтариш учун ишлаб чиқарилган заводига сарф-ҳаражат қилиб бормаслигини айтиб, истеъмолчига рад жавобини беради. Шундан сўнг у юқоридаги муаммони қонунуй хал қилиб берилишини сўраб Марғилон шаҳар истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ижро этувчи аппаратига ариза билан мурожаат қилади.
Мурожаат шаҳар жамияти мутахассислари томонидан ўрганилиши жараёнида, сотувчига истеъмолчи қонунга мувофиқ, узоқ муддат фойдаланиладиган товарда кафолат (яроқлилик) муддати давомида, кафолат муддати белгиланмаган товарлар бўйича олти ой ичида нуқсонлар аниқланган тақдирда, истеъмолви бундай товарни алмаштириб олишга ёки товар учун тўланган пулни қайтарилишини талаб қилишга ҳақли эканлиги, унинг мурожаати қонуний ҳал қилиниши шарт эканлиги юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди. Натижада сотувчи истеъмолчига нуқсонли товар учун тўланган 115 000 сўм пул маблағини тўлиқ қайтариб беришига эрилишди.
Саидхон Хапизов
Марғилон шаҳар жамияти мутахассиси
Post Comment