Ҳудудий қўшма жамоатчилик кенгаши фаолияти йўлга қўйилади

Ҳудудий қўшма жамоатчилик кенгаши фаолияти йўлга қўйилади

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти ва Федерация ўртасида имзоланган аҳоли мурожаатлари билан ишлашда ижтимоий шерикликни ташкил этиш юзасидан май-июнь ойларида амалга ошириладиган қўшма сайёр қабуллар режаси асосида Фарғона нефт ва газ саноати коллежида қўшма тадбир ўтказилиб, тадбирда ҳар икки ташкилотнинг марказий ижро этувчи идоралари масъул ходимлари ҳамда вилоятдаги ҳудудий органлари ва ташкилотларида меҳнат фаолияти олиб бораётган раҳбар ва масъул ходимлар иштирок этдилар.

Тадбир доирасида ҳар икки тизим ташкилотларига истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатлар, уларда кўтарилаётган муаммолар атрофлича таҳлил қилиб чиқилди. Муаммоларнинг ечимлари ва соҳада йўл қўйилган хато ва камчиликларни келгусида такрорланишини олдини олиш юзасидан таклифлар билдирилди. Ўтказилган тадбир натижаларига кўра, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда Федерация ўртасида ҳамкорликдаги самарали алоқалар ва жамоатчилик назоратини ўрнатилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўриб бориш мақсадида Ҳудудий қўшма жамоатчилик кенгаши фаолиятини йўлга қўйишга келишиб олинди.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin