Меҳмонлар Олтиариқ ва Риштон туманларида бўлдилар
Қозоғистон истеъмолчилар миллий лигаси бошқаруви раиси Светлана Романовская бошчилигидаги делегасия вилоятимизга ташрифи давомида Олтиариқ туманида бўлдилар.
Улар бу ерда узумчиликни ривожлантириш, узум маҳсулотларини етириш ва экспорт қилиш, мева-сабзавотларни сақлаш фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Қозоғистонлик меҳмонлар Риштон туманида ҳам бўлдилар.
Уста кулол Равшан Тожиддинов устахонаси фаолияти, бу ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ассортименти, кулолчилик музейи меҳмонларда катта таассуротлар қолдирди.
Шундай қилиб Қозоғистон истеъмолчилар миллий лигаси делегациясининг Фарғона вилоятига ташрифи тадбирлари ўз ниҳоясига етиб, меҳмонлар Тошкент шаҳрига жўнаб кетдилар.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment