Истеъмолга яроқсиз озиқ-овқат маҳсулотларидан эҳтиёт бўлинг

Истеъмолга яроқсиз озиқ-овқат маҳсулотларидан эҳтиёт бўлинг

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори топшириғига асосан Фарғона туманида истеъмолга яроқсиз озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарилиши ва муомалага киритилишини олдини олиш мақсадида тузилган ишчи гуруҳ фаолият олиб бормоқда.

Ишчи гуруҳи томонидан туман ҳудудида шу соҳада фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектларда кунлик ўрганиш ишлари олиб бориляпти. Ўрганишларда айрим савдо дўконларининг масъуллари маҳсулотларнинг яроқлилик (сақлаш) муддатларига жиддий эътибор қаратмаётганликлари натижасида савдо дўконларининг расталаридан бундай маҳсулотлар ўз вақтида олиб ташланмаганлиги ҳолатларига ҳам дуч келинмоқда. Ҳар бир ҳолат тегишли тартибда қайд қилиниб, дўкон масъуллари томонидан бундай маҳсулотларни тегишли равишда сотувдан олиш ва йўқ қилиниши чораларини кўрилиши таъминламоқда.

Шунингдек, бу ишлар деҳқон бозорларида ҳам давом эттирилиб, бу ерларда ҳам истеъмолга яроқсиз маҳсулотларни сотилишини олдини олиш мақсадида тегишли профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.

Амалдаги “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 11-моддасига кўра, дори воситалари ва тиббий буюмларда, озиқ-овқат ва маиший кимё товарларида уларнинг ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати ҳамда уларни сақлаш шартлари кўрсатилган бўлиши лозим. Сотувчиларга ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ёки яроқлилик муддати ўтган товарларни қабул қилиш ҳамда реализация қилиш ман этилади.

Жахонгир Нишонбоев
Фарғона туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment