Мен – ёш истеъмолчиман

Мен – ёш истеъмолчиман

Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг асосий фаолият йўналишлари режасига асосан тумандаги таълим ва ўқув юртларида ўқувчиларнинг истеъмолчилик соҳасига оид билимларини ошириш мақсадида “Мен – ёш истеъмолчиман” мавзусида ўқув семинарлари ўтказиб келинмоқда. Навбатдаги семинар ҳам шу мавзуда тумандаги 38-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди.

Билим масканининг ўқитувчи ва юқори синф ўқувчилари иштирок этган ушбу тадбирни кириш сўзи билан очиб берган мактаб директори А. Юсупов барчанинг истеъмолчи сифатида ўз ҳақ-ҳуқуқларини яхши билиши кераклигига алоҳида урғу бериб ўтар экан, ёшларни тадбирда фаол иштирок этишга ундади. Унда сўз олган туман жамияти раиси У. Мирзаумаров бундай тадбирларни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Республикасининг  “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказишдан иборатлигини таъкидлаб ўтар экан, тадбир иштирокчиларини мамлакат истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолиятида иштирок этишга чақирди.

Шундан сўнг туман жамияти мутахассислари томонидан семинар кун тартибидаги масалалар юзасидан атрофлича тушунтиришлар олиб борилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.

Шоҳиста Раҳимова

Туман жамияти мутахассиси

Post Comment