Mediaproduction CAMP “World2you” – 2022
Қозоғистонинг Алмати шаҳрида World2you лойиҳаси доирасида Media Camp ташкил қилинди. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистондан 30 нафар журналистлар иштирок этдилар.
Тадбир иштирокчиларига Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистонлик медиа экспертлар: Жамшид Маъруфов, Беруний Алимов ва Татьяна Голубцовалар бири-биридан қизиқ ва долзарб мавзуларда тренинглар ўтилди. Эътиборлиси, тренинг машғулотлари замонавий интерфаол ҳамда тингловчилар билан доимий қайта алоқа усулларидан фойдаланган ҳолда олиб борилганлиги ҳар бир иштирокчи томонидан мавзу тўлақонли ўзлаштирилишига ва мавзу бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб боришига имконият яратиб берди.
Ҳар бир медиа эксперт машғулоти гуруҳларда ишлашни талаб қилувчи амалий топшириқларни бажариш билан якун топди. Медиа эксперт маърузаси ва унинг якуни бўйича амалий топшириқ шундай тартибда берилдики, журналистларнинг ҳар бир гуруҳи бўйича якунда яхлит бир материал – лонгрид вужудга келди.
Media Campнинг ҳар бир кунида бир давлат вакилларининг ўз мамлакатини таништириши учун алоҳида вақт ва имконият ажратиб берилганлиги тадбирга ўзига хос шавқ ва завқ қўшди.
Тадбир Evrosiyo жамғармаси ва USAID ёрдамида, Biznes-Psixologiya-Media Assotstiatsiya ва Yangi media ta’lim markazi ҳамкорлигида ўтказилиб, унинг якунларига кўра иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди.
Media Campда ҳудудий бирлашма матбуот ва ахборот сектори бошлиғи Ғайрат Маматқулов ҳам иштирок этиб, ўзининг бу борадаги билимларини ошириб қайтди.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment