Қонун талаби ижроси таъминланди
Истеъмолчи товар қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш шартларида сотиб олган Samsung русумли мобил телефонида нуқсонлар кузатилгач, сотувчига нуқсонли товарни алмаштириш талаби билан мурожаат қилган ва рад жавоби олган.
Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари фуқаро Б.Махаматовнинг шу мазмундаги мурожаатини ўрганиб чиқдилар. Ўрганиш жараёнида мобил телефон 3 млн 800 минг сўмга харид қилинганлиги, унда ҳақиқатан ҳам нуқсонлар кузатилгани маълум бўлди.
Ўрганиш доирасида сотувчиларга “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун талаблари юзасидан тушунтиришлар берилди. Унинг натижалари билан эса нуқсонли телефон аппарати бошқа мақбул сифатдагисига алмаштириб берилишига эришилди.
Азаматжон Бабаев
Фарғона шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment